Тошкентда 2023 йилда Франциянинг биринчи ibis меҳмонхонаси очилади
Жамият

Тошкентда 2023 йилда Франциянинг биринчи ibis меҳмонхонаси очилади

687

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда 2023 йилда Франциянинг биринчи ibis меҳмонхонаси очилади. Бу ҳақда мазкур брендга эгалик қилаётган Accor меҳмонхоналар гуруҳи маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Марказий Осиёда янги лойиҳа имзолангани ва Ўзбекистонда янги бренд премьераси амалга ошганидан хурсандмиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик маскани сифатидаги машҳурлиги тобора ортиб бормоқда. ibis бренди Accor портфолиосида энг таниқли ва севимли брендлардан бири бўлиб, Тошкентда ibisнинг очилиши халқаро саёҳатчилар орасида шаҳарнинг машҳурлигига катта ҳисса қўшишига аминмиз", деди Accor New East Europe бош директори Алексис Деларофф.

Меҳмонхона Шота Руставели кўчасидаги янги олти қаватли бинони эгаллайди. Аэропорт ва Тошкент Марказий вокзали меҳмонхонадан 6 дақиқалик узоқликда жойлашган, метро бекати ҳам бир қадам.

Қулай жойлашуви туфайли ibis меҳмонхонаси меҳмонлари шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларига атиги 10 дақиқада етиб боришлари мумкин, эски шаҳар ва унинг афсонавий Чорсу бозорига ҳам ташриф буюриб, уларнинг ўзига хос гўзалликларидан баҳраманд бўла оладилар. Болалари бўлган саёҳатчилар Magic City оилавий боғ ҳудудидаги аттракционлар, ўйин майдончаси, кинотеатр, боулинг, аквариум ва фудкортда дам олишлари мумкин бўлади.

Янги меҳмонхонанинг хоналари ва жамоат жойлари дизайни ibis – Agora брендининг глобал дизайни концепцияси доирасида яратилади. Янги меҳмонхона меҳмонларни кутиб олиш учун 150 қулай хоналарни тақдим этади. Ҳудудда бир нечта дўконлар, бар, ресторан ва конференция заллари мавжуд бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...