Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Автомобиль йўллар қўмитаси Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилган 600га яқин реклама билбордларини йўқ қилишни режалаштирган. Ўзбекистон коммуникация агентликлари Ассоциацияси билбордлари йўқ қилинган тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилмоқчи. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон коммуникация агентликлари Ассоциацияси Автомобиль йўллар қўмитаси номидан ҳарақат қилган бригадалар томонидан лавозим ваколатлари оширилганлиги ва мулк ҳуқуқи қўпол равишда бузилганлигини акс этган фото ва видеотасвирларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилган эди.
Ўзбекистон коммуникация агентликлари Ассоциацияси раиси ва Монополияга қарши курашиш кўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Нажмитдиновнинг айтишича: “Ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкент вилояти ҳудудида ўнлаб реклама билбордлари бузиб ташланганидан сўнг, биз Тошкент шаҳри ва вилояти прокуратураси ҳамда бизнес-омбудсменга мурожаат қилдик. Ўшанда текширув натижасида Қўмита вакилларига 8 миллион сўм миқдорида жарима солинган эди. Бундан ташқари, реклама қурилмалари қайта тикланиб берилди”.
Унинг сўзларига кўра, бизнес-омбудсмен истеъмолчилар ҳуқуқларининг тикланишига ёрдам бериб, 50дан ортиқ қурилмалар ўз эгаларига қайтарилган ва жойига ўрнатилган. Аммо 2020 йилнинг 10 февраль куни билбордлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирокида учинчи маротаба кесиб ташланган. Ўзбекистон коммуникация агентликлари Ассоциацияси ўз навбатида прокуратура ва бизнес-омбудсменга қайта мурожаат қилган.
Бундан ташқари, Автомобиль йўллар қўмитаси автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилган яна 600га яқин реклама панноларини бкзиб ташламоқчи.
“Ҳозирги пайтда Автомобиль йўлар қўмитаси “Тасирий ойина” ва қурилиш Бош бошқармасига мурожаат қилиб, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилган ва уларнинг фикрича, йўл ҳарақати хавфсизлигига таҳдид солувчи 588та билбордни бузишга ёрдам сўраган. Мазкур қурилмалар реклама жойлари паспортларига эгалиги ва шахсий мулк эканилиги бўйича биз ҳамма жойга ёзаяпмиз”, - дея таъкидлади Нажмитдинов.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, айрим қурилмалар нопок реклама агентлилар томонидан ҳам ўрнатилган бўлиши мумкин. Аммо ҳар-қандай кўчмас ва кўчма мулкнинг бузилиши фақат суд тартибида амалга оширилиши лозим.
“Яъни, қандайдир қурилма ноқонуний ўрнатилган бўлса ёки йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бўлса, у шунчалик бузиб ташланилмайди. Аввалом бор, мулк эгасини судга бериш керак. Агарда суд қурилмани ноқонуний деб топса, унинг бузилиши бўйича қарор чиқаради”, - деб айтди Реклама бўйича Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари.
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Автомобиллар йўллар қўмитасининг ваколатлари ўрнатиб бўлинган билбордларга таъсир қилмасада, мазкур ташкилот уларни текширишни давом этмоқда.
“Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Йўл тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда айтилишича, янги жойларга реклама қурилмаларини ўрнатишда Автомобиль йўллар қўмитаси билан келишиш лозим. Аммо улар ушбу ҳужжатни тўғри тушунмаслиги ёки бошқа бир сабабларга кўра, қуриб бўлинган конструкцияларни текширишни давом этишмоқда. Шу асосда уларнинг ҳатти-ҳаракати ноқонунийдир. Агарда Қўмита билбордлар ноқонуний ўрнатилган деб ҳисобласа, бошқа ташкилотлар каби албатта судга мурожаат қилиши лозим. Ҳаммасини суд ҳал қилади”, - деди Алишер Нажмитдинов.
Шунингдек, Нажмитдинов Ўзбекистон коммуникация агентликлари Ассоциациясининг барча аъзолари мазкур масала юзасидан прокуратура ва бизнес-омбудсманга тегишли хатлар юборганлигини айтиб ўтди.
Изоҳлар мавжуд емас