Тошкентда аёл уч ойлик боласи ва онаси билан бирга ертўлада яшаб келган. Муаммо фақат Сенат томонидан ҳал қилинган
Жамият

Тошкентда аёл уч ойлик боласи ва онаси билан бирга ертўлада яшаб келган. Муаммо фақат Сенат томонидан ҳал қилинган

188

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда аёлга уч ойлик боласи ва онаси билан бирга ертўлада яшашга тўғри келган. Унинг мурожаатига ҳокимият жавоб бермаганидан сўнг, муаммони фақат Сенат вакиллари ҳал қилишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган воқеа сенаторларнинг эътиборини жалб қилган. Роликда баён этилишича, ҳаёт кечириш учун маблағи бўлмаган аёл Сергели туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласи “Ўзар” кўчаси 14-уй ертўласида уч ойлик чақалоғи ва онаси билан бирга яшаб келмоқда.

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов ҳамда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов мазкур масалани жойига чиқиб ўрганган.

Маълум бўлишича, 24 ёшли А. Иноғомова ва унинг онаси У. Иноғомова синглиси билан жанжаллашиб кўчада қолишган. Ёш аёл Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида рўйхатга олинган бўлсада, ўзининг уйи йўқ.

photo_2020-08-12_18-51-22.jpg

Яқин вақтгача аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатга олинган синглиси Н.Пўлатова билан бирга яшаган. Бироқ, жанжалдан кейин Пўлатова онаси, синглиси ва жиянини кўчага ҳайдаб чиқарган ва улар уйнинг ертўласига   кўчиб ўтишган.

Аёл ёрдам сўраб Мирзо-Улуғбек тумани ҳокимияти ва тегишли идораларга мурожаат қилган, аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган.

Олий Мажлис Сенати аъзолари ушбу масалани МФЙ раиси, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ва бошқа мутасаддилар билан кўриб чиқишган.

Олий Мажлис Сенатининг матбуот-хизмати маълум қилишича, мазкур масаланинг қонуний ҳал этилиши сенаторлар томонидан назоратга олинган.

Ўшангача аёлга вақтинчалик яшаб туриш учун ушбу ҳудуддаги хонадонлардан бирида шароит яратилган ва ижара ҳақи тўлаб берилган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+