Тошкентда Black Cab анъанавий инглиз такси хизмати йўлга  қўйилади
Жамият

Тошкентда Black Cab анъанавий инглиз такси хизмати йўлга қўйилади

469

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзавтосаноат” маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда Black Cab анъанавий инглиз такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Лойиҳани бўлажак ҳамкор билан биргаликда "Жиззах Авто" автомобиль корхонаси томонидан амалга ошириш белгиланган. Такси учун асосий автомобиль сифатида Volkswagen Caddy танланган. Бугунги кунда таксининг бу турини Лондон, Токио, Баку кўчаларида учратиш мумкин. Энди London Cab мамлакатимиз пойтахтида ҳам пайдо бўлади.

Black Cab таксиси шунчаки киракашлик хизмати эмас. Унда турли машина русумлари ва тасодифий ҳайдовчиларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Бу хизмат тури ўз маданияти, шонли тарихи ва миллий анъаналарига эгадир. Мисол учун, дунёга машҳур бўлган қора кэб Англия пойтахтининг ташриф қоғозларидан бири ҳисобланади.

Black Cab такси хизмати сифати ва жозибадорлигини сақлаб қолиш учун London Cab талабларига мувофиқ, ҳайдовчилар қуйидаги билим ва тажрибага эга бўлишлари керак:

  • хушмуомалалик ва хабардорлик;

  • Тошкентдаги кўчалар ва хиёбонлар жойлашувини ўрганиш;

  • бекатлар, боғлар, майдонлар, ибодатхоналар, стадионлар, ресторанлар, тунги клублар, элчихоналар, полиция участкаларининг жойлашувини билиш;

  • поездларнинг ҳаракатланиш жадвалини билиш;

  • театрлар репертуарини билиш.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
осталось ... сек
Закрыть ×