Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда Чўпонота ва Кичик халқа йўли кесишувида янги йўл ўтказгичи қурилади. Мухбиримиз хабар беришича, янги объект лойиҳаси кеча Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган.
Янги йўл ўтказгичининг қурилиши туркиялик компания томонидан амалга оширилади.
"Биз давлат раҳбарига Қипчоқ кўчасидаги йўл ўтказгичининг мантиқий давоми бўладиган янги кўприк лойиҳасини тақдим этдик. Кичик ҳалқа йўли ва Чўпонота кўчасини бирлаштирадиган янги йўналиш яратмоқчимиз. Бунгача биз тадқиқот ўтказдик. Маълум бўлишича, ушбу йўллар бўйлаб Сергели туманига соатига 5 мингга яқин автомобил жўнайди. Лойиҳани амалга ошириш тирбандликни бартараф қилиш ва ҳайдовчилар вақтини сезиларли даражада тежаш имконини беради", - деди лойиҳа координатори Жихан Гоктуг “Ўзбекистон-24” телеканалига берган интервюсида.
Унга сўзларига кўра, олти полосали ва узунлиги 630 метр бўлган янги кўприк велосипед йўлакчаси ва пиёдалар учун тротуарни ўз ичига олади. Унинг дренаж тизими Европа стандартлари асосида ишлаб чиқилади.
Келажакда бу кўприк ва Қипчоқ кўчасидаги кўприк янги йўл билан боғланади.
Эслатиб ўтамизки, Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида барпо этилган янги кўприк ишга туширилди.
Изоҳлар мавжуд емас