Загрузка
Загрузка
Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйида ер участкаларини сотиш бошланди. Бу ерда савдо марказлари, кафе ва ресторанларни қуриш режалаштирилмоқда
Жамият

Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйида ер участкаларини сотиш бошланди. Бу ерда савдо марказлари, кафе ва ресторанларни қуриш режалаштирилмоқда

760
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйида ер участкаларини сотиш бошланди. Бу ерда савдо марказлари, кафе ва ресторанларни қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Daryo bo’yi Business City” лойиҳаси дирекцияси дарё қирғоғидаги дастлабки 9 та участка e-auksion.uz орқали сотувга қўйилганини маълум қилган. Бунинг натижасида жараённинг шаффофлиги ва очиқлиги таъминланади.

Дарёнинг Тошкент орқали ўтадиган қисмининг узунлиги 16 километрни ташкил этади. Айни пайтда дарё бўйидаги дастлабки беш километрлик участкалар кимошди савдоси орқали сотишга тайёрланган.

"Сотувга қўйилган участкаларда савдо марказлари, логистика корхоналари, ресторан ва кафелар, енгил саноат корхоналарини жойлаштириш таклиф этилмоқда. Сотиш учун таклиф этилган участкаларда уй-жой қурилиши кўзда тутилмаган", - дея қайд этди хокимият.

Фуқаролар учун энг асосийси - Чирчиқ дарёси қирғоқлари ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади, сайр қилиш майдончалари, хиёбонлар, спорт майдончалари, югуриш ва велоспорт йўлакчалари қурилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида дарё ўзанини торлаштириш, янги очилган ҳудудда замонавий уй-жойлар қуриш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш зоналарини яратиш режалаштирилган.

Ўзаннинг 65-80 метргача торайиши туфайли Бектемир ва Сергели туманларида 565 гектар ер захираси пайдо бўлади. Бу ерга янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 160 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...