Загрузка
Загрузка
Тошкентда  фашизм  устидан қозонилган Ғалабага бағишлаб  ноёб боғ барпо этилади.  Мудофаа вазирлиги бу ҳақида маълумот берди
Жамият

Тошкентда фашизм устидан қозонилган Ғалабага бағишлаб ноёб боғ барпо этилади. Мудофаа вазирлиги бу ҳақида маълумот берди

641
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2020 йилда дунё ҳамжамияти муҳим тарихий сана – Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 75 йиллигини кенг нишонлайди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Тошкентда барпо этиладиган боғ тинчлик ва озодлик учун жонини фидо қилганларнинг ўчмас хотираси олдида эҳтиромнинг рамзий тимсоли бўлади. Куни кеча Мудофаа вазирлиги томонидан бўлажак боғнинг концепцияси тақдимот қилинди.

“Уруш йилларида Ўзбекистон халқи 1 миллион кишини, жумладан фронтга яқин ҳудудлардан 200 минг нафар болани бағрига олиб, ўз меҳри ва нонини бўлишган. Ўша оғир даврларда ҳалқимизга азалдан хос бўлган инсонпарварлик, меҳрибонлик ва саҳийлик каби сифатлар яққол намоён этилган", – деб айтди Мудофаа вазирининг тарбиявий ва ғоявий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов.


Унинг айтишича, Ғалаба боғи концепциясини яратишда бир қатор хориж давлатларининг худди шу каби ҳиёбон ва боғлар, мемориал мажмуаларни қуриш борасидаги тажрибаси ўрганиб чиқилди.

“Биз аминмизки, яратиладиган Ғалаба боғи давлатимиз фуқаролари учун ҳам, сайёҳлар учун ҳам севимли обидалардан бирига айланади”, - деб таъкидлади Азизбек Икромов.


Архитектор Гулшоира Магаметованинг сўзларига кўра, боғнинг турли жойларида миллий услубда безалган, Ғалаба боғи мавзуси бўйича маълумот олиш учун электрон мосламалар билан таъминланган   ёпиқ айвонлар барпо қилинади.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага ҳисса қўшган 35та давлатнинг герби, байроқлари ва хариталаридан иборат бўлган махсус панно ва майдончалар яратилади. Даврнинг тарихий муҳитини шакллантириш учун боғда уруш даври мусиқаси ва ўша пайтларнинг ахборот хабарлари янграб туради.








Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+