Тошкентда иссиқлик учун янгича ҳисоб-китоб  қилиш ва тўлаш тартиби қандай бўлади. Қанча  тўлаш керак, ким айбдор  ва  нима  қилиш лозим
Жамият

Тошкентда иссиқлик учун янгича ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш тартиби қандай бўлади. Қанча тўлаш керак, ким айбдор ва нима қилиш лозим

575

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  “Тошиссиққуввати” бошқарма бошлиғи Оксана Краснова пойтахт ҳокимлиги матбуот-хизматига берган интервьюсида Тошкентда иссиқлик учун янгича ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш тартибига оид энг кўп тарқалган саволларга жавоб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Янгича тартиб

2020-2021 йилги иситиш мавсумидан бошлаб марказлашган иситиш хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, ўзаро ҳисоб-китоблар иситиш даврининг бир кунига иситиладиган бир квадрат метр майдон ҳисобидан тўлов тизимига ўтилади. Тасдиқланган тариф 1 квадрат метрга 142 сўмни ташкил қилади.

Истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар

Кўпчилик истеъмолчилар тариф ошган, деб ўйлашди. Тариф ошгани йўқ, фақат иситиш учун тўлов тартиби ўзгарди. Иситиш мавсумида иситишнинг ҳар бир куни учун тўлов ҳисобланади. Иситиш даври тугагандан сўнг, истеъмолчилар ёз давридагидек, иситиш учун тўловни давом эттиришлари мумкин бўлади. Бунинг натижасида кейинги иситиш мавсуми арафасида олдиндан тўлов миқдори тўпланиб бориб, оила бюджети учун оғир бўлмайди.

Йил бошида 2020 йил учун тўловларни амалга оширган кўплаб истеъмолчилар энди ўзаро ҳисоб-китоблар қандай амалга оширишлари мумкинлиги билан қизиқишмоқда.

Жорий йилнинг 3 августига қадар аввалги иситиш мавсуми, яъни 1-январдан 28-мартгача бўлган муддатнинг ҳисоб - китоблари амалга оширилган. 3 августдан иситиш мавсуми бошланишидан олдин тўловларни ҳисоблаш тўхтатилган.

Тўловни ҳисоблаш фақат 17 октябрдан қайта бошланди. Олдиндан тўланган истеъмолчиларда янги иситиш мавсуми учун тўлаш учун маълум бир миқдорда олдиндан тўлов ҳосил бўлиб, 17 октябрдан бошлаб янги иситиш мавсуми учун ҳисобланади. 

Қайси пайтдан тўлаш керак?

Шаҳар ҳокимининг иситиш мавсумини бошлаш ҳақидаги қарори Тошкентдаги барча хонадонларда шу кундан иситиш бошланади, дегани емас. Иситишни бошлаш мураккаб технологик жараён бўлиб, ички аварияларнинг олдини олиш мақсадида уланиш ишлари босқичма-босқич амалга ошади. Иситишнинг уланилиши “Тошиссиққуввати” ва Уй-жой мулкдорлари ширкати вакиллари томонидан тузиладиган далолатнома билан тасдиқланади. Ҳужжатда уйнинг иситишга уланган аниқ санаси кўрсатилади.

Далолатноманинг иккинчи нусхаси Уй-жой мулкдорлари ширкатида сақланиб, ҳар-бир истеъмолчи иситиш учун қайси пайтдан бошлаб тўловни амалга ошириши кераклигини билиб олиши мумкин.

Исссиқлик билан боғлиқ муаммолар

Авария ҳолатларида истеъмолчи “Тошиссиққуввати” туман бўлимига мурожаат қилиши керак бўлади. Мазкур сўровга асосан ширкат билан биргаликда сабабни аниқлаш учун вакил етиб келади. Шунга кўра, далолатнома тузилиб, унда авария кимнинг айби содир бўлганлиги кўрсатилади.

Агар бунда “Тошиссиққуввати” айби бўлса, шу кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Агар ширкатнинг айби бўлса, истеъмолчилар ушбу авария билан шуғулланиши ва ички қайта ҳисоб-китоб қилиши учун мазкур ширкатга мурожаат қилишлари керак бўлади.

Ким нима учун жавобгар?

“Тошиссиққуввати" уйнинг ертўласигача иссиқлик етказиб беради, уйнинг ички тизими ширкатга тегишли бўлиб, у уйнинг иссиқлик энергиясини олишга тайёрлиги учун жавоб беради.

Қарздорликлар

Тошкентдаги 434 минг истеъмолчидан 213 мингтаси қарздорликка ега.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+