Загрузка
Загрузка
Тошкентда катталар орасида қон айланиш тизими, болаларда эса эндокрин касалликлар кўп учрамоқда
Жамият

Тошкентда катталар орасида қон айланиш тизими, болаларда эса эндокрин касалликлар кўп учрамоқда

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида 1,1 миллиондан ортиқ фуқаро диспансер ҳисобида туради. Катта ёшдагилар орасида қон айланиш тизими касалликлари, болаларда эса ички секреция безлари фаолияти ва модда алмашинуви бузилишлари энг кўп қайд этилган. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳарш Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарининг 2026 йил учинчи чорак якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинди. 

Ҳисоботга кўра, диспансер ҳисобида жами 1 124 266 нафар фуқаро бор. Уларнинг 974 733 нафари катталар, 149 533 нафари эса 18 ёшгача бўлган болалардир. 

Катта ёшдаги аҳоли орасида қон айланиш тизими касалликлари бўйича 325 085 та ҳолат қайд этилган. Бошқа кенг тарқалган касалликлар қуйидагилар: 

  • ички секреция безлари, овқатланиш ва модда алмашинуви бузилишлари — 224 058 та;

  • қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари, иммун тизимига алоқадор айрим бузилишлар — 124 397 та;

  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари — 107 521 та;

  • нафас олиш аъзолари касалликлари — 106 236 та. 

Болалар орасида эса ички секреция безлари, овқатланиш ва модда алмашинуви бузилишлари 37 894 та ҳолатда аниқланган. 

Шунингдек, қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари ҳамда иммун тизимига алоқадор бузилишлар 37 724 та, нафас олиш аъзолари касалликлари 27 945 та ҳолатда қайд этилган.

Бундан ташқари, болаларда перинатал даврда пайдо бўладиган айрим ҳолатлар 16 203 та, асаб тизими касалликлари эса 15 598 тани ташкил этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...