Загрузка
Загрузка
Олий таълимда янги йўналиш ва мутахассисликлар пайдо бўлди
Жамият

Олий таълимда янги йўналиш ва мутахассисликлар пайдо бўлди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари қаторига янги бакалавриат йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари киритилди. Ўзгартишлар орасида жамоат хавфсизлиги, интеллектуал хавфсизлик, биоинформатика ва илмий-педагогик фаолиятга оид йўналишлар ҳам бор.

Бакалавриат босқичида "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти" ҳамда "Интеллектуал хавфсизлик тизимининг муҳандислик фаолияти" йўналишлари пайдо бўлган.

Магистратура учун эса "Илмий-педагогик фаолият", "Биоинформатика", "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш", "Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг махсус-тактик фаолияти" ва "Интеллектуал хавфсизлик тизимининг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти" мутахассисликлари қўшилган.

Шунингдек, "Барқарор молия", "Барқарор туризм ва экотуризмни бошқариш" ҳамда "Барқарор туризм" йўналишлари ва мутахассисликларининг классификатордаги ўринлари ҳамда кодлари ўзгартирилган. Айрим эски йўналишлар эса рўйхатдан чиқарилган.

Классификатор олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг расмий рўйхати ҳисобланади.

Ундаги ўзгаришлар олий таълим муассасаларида қайси йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланишини белгилашда муҳим аҳамиятга эга.

Аввалроқ 2027 йил 1 январдан барча олий таълим муассасаларида битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Карьера марказларини ташкил этиш мажбурий бўлиши ва талабларни бажармаган таълим муассасаларининг лицензияси бекор қилиниши ва янги йўналиш очиши тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...