Загрузка
Загрузка
Тошкентда 9 ойда қанча янги ОИВ ҳолати аниқланди?
Жамият

Тошкентда 9 ойда қанча янги ОИВ ҳолати аниқланди?

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 307 та янги ОИВ инфекцияси ҳолати қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 тага кам. Пойтахтда ҳар 100 минг аҳолига ўртача 9,4 та янги инфекция ҳолати тўғри келган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026 йил 13 ноябрдаги қарорида маълум қилинган.

Қарорда келтирилишича, янги аниқланган ҳолатларнинг асосий қисми — 233 таси (75,9 фоиз) жинсий алоқа орқали юққан. Яна 13 та ҳолат (4,2 фоиз) тиббий парентерал йўл билан, 4 таси (1,3 фоиз) эса нотиббий парентерал йўл билан юқиш билан боғлиқ.

Шунингдек, 6 та ҳолатда инфекция гиёҳванд моддаларни томир ичига юбориш орқали юққани қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ОИВ инфекцияси кўрсаткичи Бектемир туманида энг юқори бўлиб, 17,0 ни ташкил этган. Кейинги ўринларда Миробод (15,4), Учтепа (14,8), Янгиҳаёт (11,1), Сергели (9,8), Яшнобод ва Юнусобод (9,7) туманлари жойлашган. Ушбу ҳудудлардаги кўрсаткич шаҳар бўйича ўртача даражадан юқори.

Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, ҳозир Тошкент шаҳрида ОИВ инфекцияси билан яшаётганлар сони 10 382 нафарни ташкил этади. Уларнинг 10 245 нафари катталар, 137 нафари эса 18 ёшгача бўлган болалардир.

Жинслар бўйича тақсимотда 5 916 нафар эркак ва 4 465 нафар аёл кўрсатилган. Бироқ бу рақамлар йиғиндиси 10 381 нафарни ташкил этади. Бу қарорда келтирилган умумий кўрсаткичдан бир нафарга фарқ қилади.

Маълумот учун, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида пойтахтда 324 та янги ОИВ инфекцияси ҳолати аниқланган. Демак, жорий йилда янги ҳолатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 5,2 фоизга камайган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...