Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) раиси Ермек Сагимбаевни лавозимидан озод қилди. Унинг ўрнига қўмита раисининг собиқ ўринбосари Марат Ирменов тайинланди.
Президентнинг тегишли фармонлари 2026 йил 16 ноябрь куни эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда "Самрук-Қазина" миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жақупов ва "Қазақстан темир жолы" раҳбари Елжас Отиншиев ушлангани ҳақида хабарлар тарқалганди ва воқеалар фонида Остонадаги Atlant-6 турар жой мажмуаси яқинида саккизта жомадон ва АҚШ долларига ўхшаш купюралар топилганди.
Марат Ирменов шу куннинг ўзида қўмита раҳбариятига таништирилган. Тоқаев унга миллий хавфсизлик органлари тизимини ислоҳ қилиш, идора самарадорлигини ошириш, коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қарши курашишни кучайтириш бўйича вазифалар юклаган.
Мазкур кадрлар ўзгариши мамлакатда йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумон билан қўлга олинганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилган.
12 ноябрь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси "Самрук-Қазына" миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жақупов, "Қозоғистон темир йўллари" компанияси раҳбари Елжас Отыншиев ва бошқа шахслар коррупцияга оид жиноятни содир этишда гумонланиб ушланганини маълум қилган.
13 ноябрь куни Тоқаев хавфсизлик кенгаши йиғилишида давлат компанияларидаги коррупция ҳолатларини жиддий сигнал деб атаган.
Ушбу иш мамлакатда "Қонун ва тартиб" тамойили эълон қилинганидан кейин давлат компаниялари тизимидаги йирик коррупция ҳолати бўйича биринчи катта иш эканини таъкидлаган.
Ермек Сагимбаев Миллий хавфсизлик қўмитасига 2022 йил январидан буён раҳбарлик қилиб келаётган бўлган. Тоқаев уни 2026 йил август ойида яна ушбу лавозимга тайинлаган. Марат Ирменов эса 2025 йил октябридан бери қўмита раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Изоҳлар мавжуд емас