Загрузка
Загрузка
Қозоғистоннинг Ўзбекистонга нефть экспорти қарийб 80 фоизга ошди
Ҳодисалар

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга нефть экспорти қарийб 80 фоизга ошди

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қозоғистон 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 65 076 тонна хом нефть ва нефть маҳсулотлари экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 36 179 тоннага нисбатан 79,87 фоиз кўп.

Ҳисоб-китобларга кўра, экспортнинг қиймати ҳам сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 13 миллион долларлик хом нефть етказиб берилган бўлса, 2026 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 29,73 миллион долларга етган. Ўсиш 128,77 фоизни ташкил қилган.

Фақат август ойининг ўзида Қозоғистон Ўзбекистонга 5,19 миллион долларлик 5 995 тонна хом нефть экспорт қилган. Умуман олганда, Қозоғистон 2026 йилнинг январь–август ойларида 46,96 миллион тонна хом нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу 2025 йилнинг шу давридаги 48,74 миллион тоннага нисбатан 3,65 фоиз кам. Бироқ экспортнинг қиймати 16,31 фоизга ошиб, 25,87 миллиард доллардан 30,09 миллиард долларга етган.

Ҳисобот даврида Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 102,96 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,8 фоиз кўп. Экспорт ҳажми 19,5 фоизга ошиб, 60,39 миллиард долларга, импорт эса 4,5 фоизга ўсиб, 42,57 миллиард долларга етган.

Қозоғистон экспортининг деярли ярмини, яъни 49,8 фоизини хом нефть ва нефть маҳсулотлари ташкил этган.

Олдинроқ Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига Австралия компанияси жалб этилиши юзасидан хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...