Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 18-21 июль кунлари Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади. Сабаби - қурилиш ва монтаж ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, 18 июль соат 15:00 дан 21 июль соат 06:00 гача Бешқайрағоч кўчаси билан кесишмасидан Беруний кўчасигача бўлган бир томонлама транспорт ҳаракати тўлиқ ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланиб ўтиш йўналишларини олдиндан ўйлаб кўриш ва саёҳатларни режалаштиришда чекловларни ҳисобга олиш тавсия этилади.

Изоҳлар мавжуд емас