Тошкентда кислородли концентраторлар қўлдан сотилмоқда: уларнинг нархи 300-600 долларни ташкил этади
Жамият

Тошкентда кислородли концентраторлар қўлдан сотилмоқда: уларнинг нархи 300-600 долларни ташкил этади

1412

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда коронавирус билан касалланган беморлар учун кислородли концентраторлар қўлдан сотилмоқда. Уларнинг нархи 300доллардан 600 долларгача ташкил этади. Айрим “уста”лар қўлбола аппаратларни таклиф қилишмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, уларнинг нархи тахминан 400 минг сўм атрофида.

Кун сайин кислородли концентраторларга талаб ортиб бораётгани ҳақида Facebookдаги "Потребитель.уз" ҳамжамияти хабар бермоқда. Мазкур аппаратлар коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан уйда даволанадиган оғир беморлар учун керак. Аммо, гуруҳнинг таъкидлашича, бунга имкониятлари борлар ҳар эҳтимолга қарши сотиб олишмоқда.

Тошкентда беш литрли кислородли концентратор аппаратини қўлдан 500-600 долларга, уч литрлисини эса 300 долларга сотиб олиш мумкин.

Газ пайвандловчилар қўлбола воситалардан йиғилган ўз маҳсулотларини таклиф қилишмоқда. Бунда газ пайвандлаш йўли билан тайёрланган кислород баллони 300 минг сўм, уни тўлдириш 75 минг сўм, трансфузия тизими ва банкаси 10 минг сўмга тушади. Бундай қурилмадаги кислород 48 соатга етади.

Кислородли ёстиқчалар нархи ҳам ошиб бормоқда. Ўтган ҳафтада улар 75 минг сўм турган бўлса, айни пайтда 300 минг сўмдан сотилмоқда. Шу билан бирга, улардаги кислород фақат бир неча дақиқага етади.

Гуруҳда маълум қилинишича, хусусий савдогарлар ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларини ҳам сотишни бошлашган. Шуниси қизиқки, улар бу аппаратларни сотиш бўйича эълонни чоп этиб, бир неча дақиқадан сўнг ўчириб ташлашмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...