Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Учтепа тумани ҳокимлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Тошкентдаги газ танқислиги қурилаётган ер усти метроси туфайли юзага келган.
“Ўзтрансгаз”га ҳавола қилган ҳолда ҳокимлик маълум қилишича: “Роҳат” томонидан “Қуйлиқ” бозорига олиб борувчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ер усти метросининг қурилиши муносабати билан 1.5 километрли газ қувури ечиб олинган эди. Шунинг учун шаҳарнинг айрим туманларида совуқ кунлари табиий газ танқисчилиги сезилган”.
Бугунги кунда газ қувурини тиклаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда 800 метр қувур ётқизилган бўлиб, умумий узунлик 1.5 километрданортиғини ташкил этади. Қурилиши ишларига 35 нафар мутахассис ва 14та махсус техника жалб этилган.
Эслатиб ўтиш жоизки, ноябрь ойининг охирларидан бошлаб Тошкентда табиий газ босимининг кескин пасайиши кузатилган эди. Хусусан, пойтахтнинг Сергели, Миробод, Яккасарой, Чилонзор, Учтепа ва Мирзо-Улуғбек туманлари аҳолиси мовий ёқилғига танқислик сезишган эди.
Изоҳлар мавжуд емас