Загрузка
Загрузка
Тошкентда «Матиз» ҳайдовчиси иккита туяни уриб кетган. Тармоқларда пайдо бўлган видео ИИВ томонидан  изоҳлаб берилди
Жамият

Тошкентда «Матиз» ҳайдовчиси иккита туяни уриб кетган. Тармоқларда пайдо бўлган видео ИИВ томонидан изоҳлаб берилди

760
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жорий йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Тошкентда Матиз йўлда юрган туяни уриб учирворди. Туя жойида ўлди” сарлавҳали видео ИИВ томонидан изоҳлаб берилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўрганиш давомида аниқланишича, видеолавҳадаги ҳолат 2019 йил 11 июнь куни соат 23:45ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида содир бўлган. Меъёрий ҳужжатларсиз ҳаракатланаётган “Матиз” ҳайдовчиси   “Кока-кола” биноси ёнида битта туяни, ҳаракатни давом эттириб иккинчи туяни ҳам уриб юборган.

Урилган биринчи туя жароҳат олган, иккинчиси эса ҳодиса жойида ўлган.

ИИВда мажуд маълумотларга кўра, туялар йўл ёқасида боғлаб қўйилган бўлган. Бироқ, улар ипни узиб йўлга чиқишган ва “Матиз” ғилдираклари остида қолишган.

7 январь куни Бектемир тумани маъмурий суди томонидан мазкур иш бўйича тегишли қарор қабул қилинган. “Матиз” ҳайдовчиси БҲМнинг 5 баравари,   туялар эгаси БҲМнинг 1,2 баравари миқдорида жаримага тортилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...