Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда турли метро бекатларигача 12та автобус маршрутлари йўлга қўйилади. Улар шаҳарнинг жамоат транспортига танқислик сезаётган туманларини қамраб олади. Бу ҳақда пойтахт транспорт бошқармаси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Янги маршрутлар бугунги кунда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган 26 та маҳалла орқали ўтади. Биринчи автобус йўналиши июль ойида ишга туширилади. У Юнусобод туманидаги Хасанбой маҳалласидан Юнусобод метро бекатигача ҳаракатланади.
Йўналиш бўйича йўловчиларга учта автобус хизмат қилади, улар орасидаги интервал 12-13 дақиқани ташкил этади.
Келгусида ушбу йўналишларга хизмат кўрсатиш учун электробусларни харид қилиш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас