Тошкентда мингдан ортиқ лифтларни алмаштириш керак
Жамият

Тошкентда мингдан ортиқ лифтларни алмаштириш керак

963

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Тошкентда мингдан ортиқ лифтлар эскирган ва алмаштирилишга муҳтож. Шу муносабат билан ҳокимликлар томонидан кўп қаватли уйлардаги лифтларни босқичма-босқич алмаштириш давом этади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, Batafsil.uz. мухбири хабар қилмоқда.

Жами Тошкентда қарийб 10 мингта кўп қаватли уйлар мавжуд. Шундан 1500тасида 5мингта лифт бор. Улардан 4900таси одам ташишга мўлжалланган. Аммо лифтларнинг аксарияти эскирган. 3500та лифт 25 йилдан ортиқ ишлатилмоқда.

2016 йилдан бошлаб пойтахтда лифтларни босқичма-босқич алмаштириш дастури ишламоқда. Натижада биринчи йилда 189та, 2017 йилда 118та, 2018 йилда 132та лифт алмаштирилган. Йил якунига қадар яна 144та лифтни алмаштириш режалаштирилган. Булардан 106таси бўйича ишлар якунланган, қолганлари эса йил охиригача ўрнатилади. Лифтларни алмаштиришга қарийб 24 миллиард сўм ажратилган. Кўтаргичларни алмаштириш тадбирлари кейинги йилда ҳам давом эттирилади.

«Йил давомида олиб борилган ишлар натижасида шунга амин бўлдикки, Тошкентда яна мингдан ортиқ лифтлар алмаштирилишга муҳтождир. Кейинги йилда биз уларни алмаштириш режасини яна 40 фоизга ошириш имкониятига эгамиз. Бу дегани 200дан ортиқ лифт янгиланади”, - деди шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Рахмонқулов.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, янги лифтларни ишлатиш муддати 25 йилни ташкил қилади. Уларнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарилган. Битта кўтаргичнинг нархи - 190 миллион сўм атрофида.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+