Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда номаълум шахслар оғир касалликларга чалинган болалар учун хайрия қутисига 50 минг доллар қўйиб кетишган. Бу ҳақида таниқли тадбиркор Зафар Ҳошимовга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Унинг сўзларига, Korzinka супермаркетлар тармоғининг ҳар бир филиалида тиббий ёрдамга муҳтож болаларга хайр-эҳсон қилиш учун махсус қутилар мавжуд. Уларда харидорлар томонидан қолдирган барча маблағлар Ezgu Amal хайрия жамғармасига ўтказилади.
Кеча шундай қутиларнинг бирида 10 дан ортиқ оқ конверт топилган. Улардан жами 50 минг доллар топилган. Жами қутилардан йиғилган 564 миллион сўмдан ортиқ маблағ хайрия жамғармасига топширилади.
Мазкур гўзал амал қайдаю, 1.3 миллиард сўмлик баҳайбат байроқнинг барпо этилиши тўғрисидаги қарор қайда? Балким шу пул эвазига бирор-бир фойдали иш қилса бўлар? Мамлакатда байроқ етарли, аммо бемор болалар учун ёрдам етарли эмас...
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас