Загрузка
Загрузка
Тошкентда ноёб бўлган ЭКО Miracle IVF халқаро маркази очилди. Бу ерда энг яхши ускуналар ва технологиялардан фойдаланилади, шунингдек экстра-синфга оид мутахассислар фаолият юритади
Жамият

Тошкентда ноёб бўлган ЭКО Miracle IVF халқаро маркази очилди. Бу ерда энг яхши ускуналар ва технологиялардан фойдаланилади, шунингдек экстра-синфга оид мутахассислар фаолият юритади

3162
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – АН Podrobno.uz. Экстракорпорал уруғлантириш (ЭКО) пайдо бўлган вақтидан бошлаб бутун сайёрамиз бўйлаб миллионлаб ота-оналарга бахтли ҳаёт учун имконият туҳфа этган ҳолда тобора жадал ривожланиб келмоқда. Бугунги кунда замонавий технологиялар ёрдамида бепуштлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилиш ва узоқ кутилган ҳомиладорликка эришишни кафолатлаш мумкин.

Биз учун ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ - Тошкент шаҳрида очилган ЭКО Miracle IVF халқаро марказидагилар айнан шундай фикрда. Ушбу муассаса репродуктив технологиялар соҳасидаги кенг кўламли халқаро клиникалар тармоғига киради, демакки, фақат энг яхши ускуналар ва технологиялардан фойдаланади. Бундан ташқари, бу ерда Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экстра-синфга оид мутахассислари фаолият юритади.

Онкологик муаммоси бор аёлнинг ҳомиладор бўлиши учун шифокорлар қандай ёрдам кўрсата олиши, ЭКОда генетик касалликлардан қочишнинг имкони бор-йўқлиги ҳамда ёшга доир ҳомиладорликка қандай ёндашиш кераклигини тушуниш учун Буюк Британияда таҳсил олган гинекология, репродуктология и клиник эмбриология бўйича тиббиёт фанлари магистри Атуль Донгре билан суҳбатлашдик.


– Miracle IVF марказининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Муваффақиятли ҳомиладорлик - бизнинг миссиямиз ҳисобланади. Биз учун ҳар бир бемор – алоҳида бир оламдек гап, масаланинг ечимини топиш учун барча имкониятларни ишга соламиз ва муваффақиятли ҳомиладорликка эришиш мақсадида мавжуд технологиялардан максимал даражада фойдаланамиз. ERA мана шундай технологиялардан бири бўлиб, унинг ёрдамида эндометрийнинг молекуляр-генетик текшируви ўтказилади, Америка, Европа ва Ҳиндистонда у фаол равишда кўлланиб келинмоқда. Энди биз уни Ўзбекистонга олиб келдик.

Онкологик касалликлар ва кимёвий терапия натижасида айрим жуфтликлар фарзанд кўриш бахтидан мосуво бўлади. Биз бундай инсонларга ёрдам берамиз, марказимиз илғор ЭКО-технологиялар ёрдамида фарзандли бўлиш имконини беради. Ишонч билан айтишим мумкинки, вазият қандай бўлишидан қатъи назар, бизда муаммонинг ечими албатта бор.

Бизда ходимларимиз малакасига нисбатан Европа ва Америкада ўрнатилгандек юқори стандартлар қўлланилади. Клиникамизда юқори профессионал мутахассислар ишлайди, бу жуда муҳим, чунки ижобий натижага эришиш бир кишининг эмас, балки бутун жамоанинг меҳнат маҳсулидир.

Шу билан бирга хизматларимиз учун рақобатбардош нархларни тақдим этамиз, токи ҳар бир жуфтлик ушбу муолажани олиш имконига эга бўлсин.

– Келинг, генетик тадқиқотлар борасида батафсилроқ тўхталсак. Агар эр-хотиннинг биринчи фарзанди генетик касалликлар билан туғилган бўлса, технологиялар соғлом бола туғилишига ёрдам бера оладими?

– Ҳа, биз генетик касалликларни аниқлаш учун ПГД - яъни преимплантацион генетик диагностика ўтказамиз. Агар оилада ирсий генетик касалликлар мавжуд ёки биринчи фарзанд шунга ўхшаш камчиликлар билан туғилган бўлса, барча генларни ҳисоблаб чиқишимиз, кейинги фарзанд соғлом туғилиши учун скрининг қилишимиз мумкин. Ушбу усул 206 та генетик касалликларни ўрганишга имкон беради, дарвоқе, бу онкологик хастликларга ҳам тааллуқли.

Агар жуфтликнинг биринчи фарзанди лейкемиядан азият чекса, ота-она яна бир бола кўришни истаса-ю, аммо унинг ҳам худди шундай касалликка чалинишидан ҳавотирда бўлса, биз ёрдамга келамиз. ПГД технологияси ота-оналар генларини ўрганиш, эмбрионларни тайёрлаш вақтида уларнинг қай бири саратон ҳужайраларини ташишини аниқлаш учун скрининг ўтказиш имконини беради. Шундан сўнг биз уларни истисно этамиз ва кўчириш учун фақат юз фоиз соғлом генетик материалдан фойдаланамиз.

– Технологияларингиз онкологик беморларга ёрдам бера оладими?

– Ҳа, биз онкологик касалликка дучор бўлган беморларга ёрдам бера оламиз, тухумдон саратони ёки бачадон бўйин саратони бўлмаса албатта. Онкологик касаллиги бўлган аёл генетик материални ўлдирадиган кимётерапия ёки нурли терапия курсларини ўташи талаб этилади. Уни тиклаш жараёни йиллар бўйи давом этади. Клиникамиз мутахассислари беморнинг тухумҳужайраларини олиб, музлатиш имконига эга. Келажакда ушбу музлатилган тухумҳужайралар исталган пайтда аёлда ЭКО дастурини бошлаш ҳамда даволаниш жараёни тугаганидан кейин ҳомиладор бўлиш имкониятини беради.

– Номунтазам ҳайз циклига эга бўлганларга ҳомиладор бўлишга ёрдам берадиган бирон-бир технология борми?

- Бу жуда долзарб муаммо, авваллари аёллар ҳайз циклини тиклаш ва ҳомиладорликка табиий йўл билан эришиш учун махсус дори-дармонларни бир неча йиллар давомида қабул қилишар эди. Улар вақт йўқотишар, стрессларга дучор бўлишар, оилада низолар келиб чиқарди. Бахтимизга ҳозирда ушбу муаммони бир ой давомида ҳал қилишга ёрдам берадиган технологиялар мавжуд, улар кўплаб имкониятларни тақдим этади. Биз шундай муаммолари бор аёлларга ёрдам беришга тайёрмиз.


– Аёл киши 35-40 ёшдан кейин, шунингдек менопаузадан кейин ҳам ҳомиладор бўлиши мумкинми? Бу ҳолатда уларга нима ёрдам бера олади?

– Бунинг албатта иложиси бор. Бугунги кунда кўплаб замонавий аёллар кеч турмуш қуришади. 35-40 ёшда одатда фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммолар бошланади. Яна шундай аёллар ҳам борки, улар менопауза эрта бошланади ва ҳомиладор бўлишга шунчаки улгурмай қолишади. Бизда шундай ҳолатларда ҳам бола туғилишинга имкон берадиган технологиялар мавжуд.

– Бугунги кунда кўп эркаклар олигозооспермиядан азият чекмоқда. Уларга ёрдам кўрсата оладиган технологияларингиз ҳам мавжудми?

– Албатта, муаммолар фақат аёллардагина эмас, эркакларда ҳам учрайди. Масалан, олигозооспермия сабаб улар узоқ вақт давомида турли дори-дармонларни ичиб юришади. Бироқ бунга зарурат йўқ. Замонавий ЭКО-технологиялар ёрдамида биз сунъий уруғлантириш учун биттагина сперматозоид олишимиз мумкин ва бу кўп вақт талаб этмайди.

– Сиз таклиф этаётган бу технологиялар анча қиммат бўлса керак?

– Ушбу технологияларни ҳар қандай инсон ўзига эп кўра олади. Европада бундай технологиялар бу ердагига қараганда анча қиммат. Биз нархларимиз маҳаллий аҳоли учун ҳамёнбоп бўлишини кўзда тутганмиз.

– Клиникангиз тармоғининг бошқа мамлакатлардаги тажрибаси билан ўртоқлашсангиз, қандай ижобий натижаларга эриша олдингиз?

– Авваллари муолажамиз самарадорлиги 30-40 фоизни ташкил этар эди. Аммо бугунги кунда замонавий технологиялар шарофати билан бизнинг марказларимиз ўз кўрсаткичларини 80-87 фоизга кўтаришга мушарраф бўлди. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб саккиз мингдан зиёд ижобий натижаларга эгамиз. Буларнинг барчасига ноёб ёндашув ва дунё бўйлаб энг яхши методикалардан фойдаланиш туфайли эришдик. Аммо технологиялар бир жойда турмаслигини, доимий равишда ривожланишини кўздан қочирмаслик керак. Биз замон билан ҳамнафас қадам ташламоқдамиз ва ўз самарадорлигимиз ва кўрсаткичларимизни оширган ҳолда доимий равишда ривожланиб бормоқдамиз.

– Клиникангиз ўз эшикларини очган дастлабки ойда мижозларнинг эътиборини қозониш учун қандай чораларни мўлжаллагансиз? Улар учун акциялар ўтказиладими?

– Фаолиятимизнинг дастлабки ойида ҳомиладорлик ва унга эришиш учун мос усулни танлаш масалалари бўйича бепул маслаҳатларни таклиф этамиз. Шунингдек ушбу кунлари УТТ ва спермограмма бепул бўлади. Бизнинг энг муҳим таклифимиз - бу ота-она бўлишга тайёр инсонлар учун бир нечта ЭКО дастурлари. Боғланиш учун телефон рақамларимиз: + 998 99 935 60 00, + 998 95 515 60 00. Бундан ташқари, инстаграмдаги саҳифамиздан кўплаб маълумотларни топиш мумкин: miracleivf.uz

Марказларимиздан бири Европа тиббиёт уюшмаси томонидан эътироф этилганини таъкидлаб ўтмоқчиман. ЭКО йўналиши бўйича ихтисослашув борасида бир қатор мукофотлар билан тақдирланганмиз. Асосий ва энг нуфузлиларидан бири бу 2019 йилда қўлга киритилган "Роза Парацельса" (Буюк Британия-Бельгия) медали. Ўз касбий фаолияти учун эътироф этилган мутахассисларимиз ҳам талайгина. Шунингдек Economic Times нашри таснифига кўра энг яхши тиббиёт муассасаларидан бири деб тан олинганмиз.

Биз ҳам ўзбекистонлик, хам бутун дунё бўйича мутахассисларни ўқитиб, илғор тажрибамизни баҳам кўрмоқдамиз. Бу иш бизнинг тармоғимиз қошида очилган малака ошириш институти доирасида олиб борилади, унинг филиали яқинда Ўзбекистонда ҳам очилади.

– Сизнинг миссиянгиз нимадан иборат?

– Бугунги кунда биз энг илғор ғарб технологияларини таклиф этмоқдамиз. Миссиямиз - ҳар бир жуфтлик ота-она бўлиш имкониятига эга бўлишида ўз аксини топган. Беморларимизнинг бахти - биз интилаётган натижа мана шу.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...