Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида очиқ муз майдони ташкил этилади.
7 январь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида очиқ муз майдони ишга туширилмоқда. Мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни кенг тарғиб қилишдир”, - дея таъкидлашмоқда қўмита вакиллари.
Шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади.
Концерт зонасида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
7 январь куни шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этади. Шу билан бирга, ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ташкил этилади.
Ташкилотчилар томонидан фудкорт зона хизмати йўлга қўйилиб, унда пойтахтнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари фаолият юритади. Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.
Изоҳлар мавжуд емас