Тошкентда орзу қилинган квадрат метрлар: фирибгарлар қўлига  тушиб қолмасдан янги қурилган уй-жойдан  сотиб олиш мумкинми?
Жамият

Тошкентда орзу қилинган квадрат метрлар: фирибгарлар қўлига тушиб қолмасдан янги қурилган уй-жойдан сотиб олиш мумкинми?

296

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугун Тошкент йирик бир қурилиш майдонига ўхшаб кетади. Шаҳар бўйлаб профессионал қурилиш компаниялари юзлаб осмонўпар биноларни қуришмоқда.

Бу эса кўп қаватли бинолар ниқобида хусусий уй қураётган, бундан бехабар ўзбекларга уларни харид қилишни таклиф этаётган “тадбиркорлар” учун қўл келмоқда.

Batafsil.uz мухбири пойтахт кўчмас мулк бозоридаги қурувчилар фаолиятининг айрим нозик жиҳатларни билиб олди.

Ёлғон нимада?

Профессионал қурилиш компанияси кўп қаватли биноларни бу учун махсус ажратилган жойда қуради. Бу - режали қурилиш деб аталади. Бундай уйдан хонадон сотиб олишда бузилишлардан қўрқмаса ҳам бўлади. Шунингдек, бу турдаги уйлар давлат томонидан қабул қилиб олинади, яъни - тегишли давлат идоралари мутахассислари уларнинг қурилиш меъёрларига мувофиқлигини текшириб кўради. Бундай уйларнинг нархи ҳам нисбатан юқорироқдир. Масалан, пойтахт марказидаги икки хонали хонадон тахминан 65 минг доллар ва ундан юқори туриши мумкин.

Метро линияси бўйлаб, масалан Юнусободда уч ва тўрт хонали квартираларни 55 минг долларга таклиф қилаётган кичик хусусий қурувчилар айнан шундан фойдаланишади. Демак, бу ерда қандайдир фириб бор. Нима эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Хусусий қурувчилар маҳаллада бир нечта уй сотиб олишади ва уларни бузиб, ўрнига кўп қаватли бино қуришади. Аммо мавжуд ҳужжатларга кўра - бу хусусий шахс томонидан қурилаётган ягона катта хусусий уй ҳисобланади.   Табиийки, давлат томонидан у қабул қилинмаслиги мумкин. Шунинг учун, шахсий қурувчингиз қандай қурганлиги ва қандай материаллардан фойдалангинлиги сиз учун жумбоқлигича қолади.

Бу борада бир нечта жиҳатларни эътиборга олиш зарур. Ушбу “кўп қаватли баланд бинолар”, режалали қурилишдан фарқли ўлароқ, белгиланган меъёрларга амал қилинмаган ҳолда барпо этилмоқда. Масалан, электр ва газнинг истиқболдаги юкланиши ҳисобга олинмаган. Шунинг учун бўлажак хонадонгизда газ ва электр тони билан доимий муаммолар бўлиб туришига тайёр туринг.

Бундан ташқари, одатда кичик хусусий чиқувчилар ҳар бир нарсани тежашга ҳаракат қилиб, арзон қурилиш материалларидан фойдаланадилар. Мўриларни ўрнатишда махсус қувурлар ўрнига қурувчилар кейинчалик ёрилиб кетган оддий қувуларни ишлатганлиги оқибатида ис газидан заҳарланиш хавфи келиб чиққани барчанинг ёдида.

Бундай хусусий уй янги бўлишига қарамасдан, бузилишдан суғурта қилинмаганлигини тушуниб олиш муҳим. Чунки сотиб олинаётган уй-жой режага қарши ва мустақил равишда барпо этилган.

Дарвоқе, бундай уйларнинг ўзини-ўзи қоплаши жуда юқори саналади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, режали қурувчининг кўп қаватли уйдан оладиган даромади 20-30 фоиз атрофида бўлса, кўп қаватли бино деб хусусий уй-жой барпо этган хусусий қурувчи камида 100 фоиз фойда кўради. Яъни, шартли равишда айтадиган бўлсак, агар у уй қурилишига 500 минг доллар сармоя қилса, унинг фойдаси бир миллион долларни ташкил этади.

Харид қилиш осон, сотиш қийин

Бундай уйда хонадон сотиб олаётганда яна бир жиҳатни унутмаслик лозим. Сиз хонадонни умумий майдондан чиқариш учун кўп маротаба кадастр қилишингиз керак бўлади. Яъни амалдаги қонунчиликка мувофиқ, сиз келгусида уйни сотмоқчи бўлсангиз, барча қўшнилардан рухсат сўрашингиз лозим. Чунки улар сизнинг квартирангизни сотиб олиш учун устуворлик ҳуқуқига эгадирлар.

Яъни, сиз барча кўшниларни нотариус идорасига судраб бориб, уларнинг сотишга розилигини тасдиқлатишингиз керак. Агарда улардан бири айни пайтда давлат ҳудудида бўлмаса, кимдир вафот этган бўлса ёки унинг вориси мулк ҳуқуқини қўлга киритмаган бўлса, квартирангизни сотишда жиддий қийинчиликларга дуч келасиз ва бу жараён жуда узоқ давом этиши мумкин.

Солиқлар ва компенсациялар

Кўп қаватли бино деб қурилган якка тартибдаги турар-жой биноларида солиқларни тўлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Масалан, оддий кўп қаватли бинода фақат мулк солиғи ва коммунал тўловлар амалга оширилса, бунда ер солиғи ҳам тўланади.

Ушбу уйнинг бузилиши билан ҳам муаммолар талайгина. Чунки, унинг остидаги ер шартли равишда умумий ҳисобланиб, бузилган тақдирда компенсация қандай тартибда тақсимланиши номаълум.

Ҳаво сотувчилари

Кичик қурувчиларнинг яна бир найранги– “ҳаво сотиш” деб аталади. Масалан, дейлик биринчи қаватдан 55 минг долларга хонадон сотиб оладиган бўлсангиз, сизга худди шу майдонга тенг бўлган ертўлани 15-20 минг долларга чегирма билан харид қилиш таклиф этилади. Бу нафақат таклиф, балки мажбурият ҳамдир. Бир қараганда, бу жуда ажойиб шартдек туюлади – гўёки сиз арзон нархда яна бир квартирани харид қилаяпман, деб ўйлашингиз мумкин. Афсуски бундай эмас.

Бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, хусусий шахсларга ертўлани рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмайди, чунки ертўла – умумий фойдаланишдаги жой ҳисобланади. Шу боис, 15-20 минг доллар эвазига мулк эмас, балки сизга тегишли бўлмаган жойни олган бўласиз.

Бунинг хавфи нимада? Бузиб ташлаганида, сиз эгалик ҳуқуқингизни тасдиқлай олмайсиз ва ертўла учун ҳеч қандай компенсация тўланмайди.Бу борада қурувчининг олди-сотди шартномасида "+ ертўла" иборасини ёзиб, ертўлани расмийлаштириш мумкинлиги бўйича берган ваъдаларига асло ишонманг. Уларнинг мазкур ибора мулк ҳуқуқини беришини айтиши мумкин. Буларнинг барчаси ёлғон бўлиб, исталган тақдирда қўшнилар ва коммунал хизматлар сизга “тегишли” ертўлага кириш ҳуқуқини талаб қилишлари мумкин. Улар бу вазиятда ҳақ бўлиб чиқадилар.

Фирибгарни қандай аниқлаш мумкин?

Хусусий қурилишни режалидан фарқлаш осон. Режали   қурилиш билан шуғулланадиган компания сизга барча қурилиш ҳужжатлари, лицензия ва рухсатномаларни тақдим этади. Қолаверса, бу ҳолатда ипотекани ҳам расмийлаштириш мумкин. Уй-жой учун исталган шаклда тўлаш, қолаверса, пойтахтда рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд.

Кўп қаватли бино қурувчилари ниқобида фаолият юритадиганлар эса аксинча. Улар фақат нақд пул билан ишлашиб, ипотекани ҳаёлингиздан ҳам чиқариб ташланг. Бундан ташқари, кадастрни бир неча бор қайта тузиш сўралса ёки уйингизнинг хусусий маҳалла биноси билан деворма девор туриши сизни сергак қилиши лозим. Ер солиғининг мавжудлиги ҳам сизда шубҳа уйғотиши керак. Агарда сиз янги уй учун ер солиги тўлашингиз керак бўлса, бу шубҳасиз хусусий уй-жой ҳисобланади.

Асосийси, бу каби хусусий ишлаб чиқарувчилар фаолияти ҳозирча қонун томонидан таъқиқланмаган. Бундай уйдан сиз нисбатан камроқ пул эвазига муносиб уй-жой харид қилишингиз мумкин. Аммо бу - таваккалчиликнинг ўзигинаси. Эҳтимол эртанинг ўзида қурувчилар бузиш учун ташриф буюришлари ёки газ ҳамда электроэнергия билан боғлиқ муаммолар юзага келиши ҳеч гап эмас. Шифт ёки шувоқ тушиб кетиши ҳам мумкин. Ким билади, ишлаб чиқарувчи ниманинг ҳисобига маҳсулотни тежаб қолган. Шунинг учун арзон уй-жой билан боғлиқ саргузашт керак ёки йўқлигини ҳал этиш ўзингизга ҳавола. Билингки, арзон уй-жой бир куни келиб “ўлик юк”ка айланиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

Денис Довлатов (Таҳририят   фикри муаллиф фикридан фарқ қилиши мумкин)



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+