Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда пандемия даврида тўй ўтказиш қоидаларини бузган хонанда Вохиджон Исоқов жаримага тортилди.
"Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида санитария-эпидемиология талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тўй ҳақидаги хабар Интернет тармоғида тарқалди. Фото ва видеоларда акс этилган меҳмонлар сони 50 нафардан ошган. Коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи юқори бўлган шароитда бундай ҳолат номақбул ҳисобланади", - дея қайд этмоқда ИИББ.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси маълумотларига кўра, тадбирни ташкил этган 32 ёшли Воҳиджон И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54 -моддаси бўйича жаримага тортилган. Унга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинланган.
Аввалроқ “Bravo" ҳажвий гуруҳи аъзоси Ахмаджон Темуров тўй ўтказиш қоидаларини бузганди.
Изоҳлар мавжуд емас