Загрузка
Загрузка
Тошкентда Россиянинг "МФЦ" форматидаги давлат хизматлари маркази очилади
Жамият

Тошкентда Россиянинг "МФЦ" форматидаги давлат хизматлари маркази очилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Россия фуқаролари учун хорижда "МФЦ" (кўп тармоқли хизматлар маркази) форматида давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Хорижий ОАВ хабарларига кўра, илк лойиҳани Тошкентдаги "Рус уйи" (Русский дом) негизида ишга тушириш режалаштирилган.

Марказ орқали россияликлар энг зарур ва оммабоп давлат хизматларидан фойдаланиши, жумладан, СНИЛС (шахсий суғурта рақами) ҳамда электрон рақамли имзони расмийлаштириши мумкин бўлади.

Кейинчалик бундай хизмат кўрсатиш формати Қозоғистонда ҳам жорий этилиши, келгусида эса марказлар хорижий фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ҳозирда Россияда "МФЦ" тизими орқали 630 дан ортиқ давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...