Тошкентда совуқ сув нархини ошириш  режалаштирилди
Жамият

Тошкентда совуқ сув нархини ошириш режалаштирилди

516

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Норма” ҳуқуқий  порталига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз берган хабарга  кўра, Тошкентда совуқ сув нархини ошириш  режалаштирилган.   

Бу чора пойтахт ҳокимининг  муҳокамага қўйилган “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида  назарда тутилган.

Ҳужжатнинг лойиҳасида такидланишича, кредиторлик қарзини камайтириш, лойиҳаларни амалга ошириш, ташқи қарзларни ўз вақтида қайтариш, тармоқлар ва иншоотлардаги носозликларни вақтида бартараф этиш мақсадида  амалда бўлган тарифини ошириш мақсадга мувофиқдир.

 
Лойихада таклиф этилаётган  янги тарифлар  қуйидагилардан  иборат:

1 метр куб ичимлик суви учун:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 310 сўмдан 500 сўмга (61,2%);

  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1 500 сўмга (105,4%).

Канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 250 сўмдан 350 сўмга (40%);

  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (78,2%).


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...