Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтдаги корхоналардан бири сув таъминоти тизимига етказилган зарар учун 7,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тўлаб берди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси асосида қарздор бир корхонадан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" акциядорлик жамияти фойдасига жами 10,6 миллиард сўмдан зиёд зарарни ундириш белгиланган.
Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро иши қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий тўлов муддати берилган. Шунингдек, тегишли талабномалар юборилган.
Қарздорлик ўз вақтида қопланмагани сабабли давлат ижрочилари томонидан корхонанинг мол-мулкларини аниқлаш ва хатлаш бўйича мажбурий ижро чоралари кўрилган.
Олиб борилган ишлар натижасида корхона 3 июнь куни қолган 7 миллиард 326 миллион сўмдан ортиқ маблағни тўлиқ тўлаган.
Натижада сув таъминоти хизматига етказилган зарар бўйича қарздорлик тўлиқ қопланиб, суд қарори ижроси таъминланган ҳамда ижро иши якунланган.

Изоҳлар мавжуд емас