Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, Тошкентда тирбандлик туфайли “Крестик” номи билан машҳур чорраҳа қисман ёпилди.
"Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоссеси - Чўлпон-Бирлашган чорраҳасида ҳар куни юзага келаётган тирбандлик туфайли Чўлпон ва Бирлашган кўчаларининг бурилиш қисми синов тариқасида ёпилди", - дея маълум қилмоқда ИИББ.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ҳайдовчилардан ушбу ҳолатни ёдда тутиб, Гўзал ва Темирчи (собиқ Валихонов) кўчаларининг кесишувидаги бурилишдан фойдаланишни сўрайди.
Изоҳлар мавжуд емас