Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда қурилиш учун 85 гектар ер майдони бўшайди. Мухбиримиз берган хабарга кўра, бу бир нечта қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводларнинг Чирчиққа кўчирилиши ва ягона кластернинг тузилиши билан боғлиқ.
Мазкур янгилик бир кун аввал Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги машинасозлигидаги лойиҳалар тақдимоти якунлари бўйича маълум бўлган.
Жумладан, Тошкент агрегат заводи, Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи, “Технолог” ва “ЎзКлаасАгро” корхоналари Чирчиқга кўчирилади. Пойтахтимиздаги ушбу корхоналарнинг ер участкалари, бино ва иншоотлари кимошди савдоси орқали сотилади.
Тақдимотга қараганда, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси (собиқ ТТЗ) заводининг 54,9 гектари, Тошкент агрегат заводининг 8,4 гектари, шунингдек, “Технолог” корхонасининг 4,7 гектари сотувга қўйилади.
Изоҳлар мавжуд емас