Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда жамоат транспортида транспорт карточкалари орқали йўл кира ҳақини тўлашни нақд пулга нисбатан арзонроқ қилиш режалаштирилмоқда. Фарқи 400 сўм бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу пойтахт ҳокимининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган "Янги тарифларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, Москва ва Олмаотада аҳолининг аксарият қисми жамоат транспорти учун ҳақ тўлашда транспорт карталаридан фойдаланади. Сабаби шундаки, карталар орқали жамоат транспортидан фойдаланиш нақдга нисбатан анча арзонроқ тушади. Масалан, Москвада бу фарқ 27 рублни (тахминан 3900 сўм), Олмаотада эса - 70 тенге (тахминан 1700 сўм)ни ташкил қилади.
Натижада пойтахт ҳокимлиги январь ойидан бошлаб йўл ҳақини нақд шаклда 1700 сўмгача оширишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга транспорт картасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳақи 1300 сўм бўлади.
Бу нақд пул айланмасини камайтиради, натижада жамоат транспортининг ишлаши яхшиланади, кондукторлар энди нақд пул йиғиш билан овора бўлмайди.
Изоҳлар мавжуд емас