Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 17 март куни Тошкентда йўқолиб қолган ўсмир уйига қайтган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, бугун 15 ёшли Руслан Меметов тунги соат 2 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Эрталабдан бошлаб кўнгиллилар уни қидиришга қўшилишган.
Тахминан бир соат олдин ўсмир уйига қайтгани маълум бўлди. Унинг сўзларига кўра, у ёлғиз қолишни хоҳлаган, опасидан пул, чодир ва китоб олиб, йўл машинасида тоққача етиб борган. Маълум муддат у ерда бўлиб, уйига қайтишга қарор қилган.
Айни пайтда ўсмирнинг ҳолати яхши, у соғлом ва уйда.
Изоҳлар мавжуд емас