Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда янги Tashkent Index Талабалар турар жойидан метронинг 5 сонли Қипчоқ бекатигача бепул автобус йўналишлари ташкил қилинган. Бу ҳақда пойтахт жамоат транспорти ҳақидаги Tashtrans.uz. Телеграм-каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Исузу” автобуслари Index савдо мажмуасидан йўлга чиқиб, Софдил ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб 5-сонли (Қипчоқ) бекати ёнидаги автобус бекатигача боради.
Саёҳат вақти 4-5 дақиқани ташкил қилади, йўналишдаги автобуслар сони 3 та, автобуслар орасидаги ўртача оралиқ вақт 10-12 дақиқага тенг.
Эслатиб ўтамизки, Тошкентнинг Янгихаёт туманидаги Tashkent Index савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида талабалар учун вақтинчалик ётоқхоналар ташкил этилган. Бу ерда бошпанасиз 10 минг нафар талабани жойлаштириш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас