Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Абу-Сахий” савдо мажмуасининг очилганлиги тўғрисидаги хабарлар ёлғондир. Мухбиримиз хабар беришича, бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов айтиб ўтган.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан Ботир Қурбонов пойтахтдаги “Абу-Сахий” бозори фаолиятини қайта тикланганлиги бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.
Унинг таъкидлашича, айни вақтда Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳудуднинг тоифаланишидан қатъий назар озиқ-овқат бозорлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бироқ, "Абу Сахий" буюм бозори бўлганлиги сабабли, унинг фаолиятига рухсат берилмаган.
Изоҳлар мавжуд емас