Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги коронавирусни даволаш марказларига беморларни шахсий автомобилларда олиб келиш  мумкин. Энди  тез ёрдам машинасини  кутиш  шарт эмас
Жамият

Тошкентдаги коронавирусни даволаш марказларига беморларни шахсий автомобилларда олиб келиш мумкин. Энди тез ёрдам машинасини кутиш шарт эмас

756
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги коронавирусни даволаш марказларига беморларни шахсий автомобилларда олиб келиш мумкин. Энди тез ёрдам машинасини кутиш шарт эмас. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказнинг 1-ва 2-павильонларида 750 ўринга мўлжалланган тақсимлаш маркази иш бошламоқда. Тошкент шаҳридаги тақсимлаш марказларига беморларни олиб келиш нафақат тез ёрдам машиналари, балки шахсий автомобиллар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин", - дея қайд этмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Аввалроқ пойтахтимизда "Ёшлик” (500 дан ортиқ ўрин, жумладан 60 таси жонлантириш бўлимида) ва "Универсальный" (770 та ўрин) спорт мажмуалари негизида иккита тақсимлаш маркази очилган эди.

Қайд этиш лозимки, мамлакатда кунига 500га яқин янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда. Шу сабабли кеча янги карантин чекловлари жорий этилди.

Хусусан, ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланиб, тўй ва бошқа оилавий маросимлар чекланди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...