Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналистнинг ўлими бўйича тўрт киши ҳибсга олинган
Жамият

Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналистнинг ўлими бўйича тўрт киши ҳибсга олинган

68

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда россиялик журналист Инесса Папернаянинг ўлими бўйича тўрт киши қамоққа олинган. Ҳибсга олинганлар орасида меҳмонхона эгаси, иситиш қозонини сотувчилар ва сантехник бор. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот-хизмати мухбиримизга маълум қилган.

Тергов маълумотларига кўра, Karaman Palace Hotel меҳмонхонасида ўрнатилган эски ва носоз иситиш ускуналари фожиага сабаб бўлган. Шунингдек, меҳмонхона қозонида конструктив ўзгаришлар мустақил равишда амалга оширилганлиги аниқланган. Хусусан, конденсатни чиқариш тизимидан сифон олиб ташланган ва қувур тўғридан-тўғри канализацияга уланган.

Ҳибсга олинганлар икки кишининг ўлимига олиб келган жиҳозларни ишлатишда хавфсизлик талабларини бузганликда айбланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...