Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги подстанцияда юз берган авариядан кейин электр таъминоти тўлиқ тикланди
Жамият

Тошкентдаги подстанцияда юз берган авариядан кейин электр таъминоти тўлиқ тикланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳридаги "Юксак" подстанциясида 28 июнь куни кечқурун содир бўлган авариядан кейин энергетиклар электр таъминотини тўлиқ тиклади. Авария туфайли пойтахтнинг тўрт тумани ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги қарийб 55 минг нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотисиз қолган эди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, авария соат 20:45 да 110 кВ кучланишли тармоқдаги техник носозлик сабабли юз берган. Бунинг оқибатида Тошкент иссиқлик электр марказида (ИЭМ) умумий қуввати 60 МВт бўлган иккита газ турбинали қурилма ишдан тўхтаган.

Электр таъминотидаги узилишлар Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Чилонзор, Миробод ва Учтепа туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани аҳолисига таъсир кўрсатган. Айрим кичик саноат корхоналари ҳам вақтинча электр энергиясидан узилган.

Аварияни бартараф этиш ишлари тун бўйи давом этган. Соат 21:50 га келиб Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги истеъмолчиларнинг катта қисмига электр таъминоти қайта тикланган. Шундан сўнг қолган абонентлар ҳам босқичма-босқич тармоққа уланган: соат 00:08 да Миробод туманида, 00:09 да Яккасарой ва Чилонзор туманларининг яна бир қисмида, 00:25 да эса Чилонзорнинг қолган ҳудудлари ҳамда Зангиота туманидаги барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Энергетика вазирлиги авария-тиклаш ишлари тўлиқ якунланганини ва барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш қайта йўлга қўйилганини маълум қилган. Шунингдек, вазирлик аҳолидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...