Загрузка
Загрузка
Тошкентдан сўнг вилоят марказларида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг “сўнги  мижозгача” тартиби жорий  қилинди
Жамият

Тошкентдан сўнг вилоят марказларида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг “сўнги мижозгача” тартиби жорий қилинди

585
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдан сўнг вилоят марказларида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг “сўнгги мижозгача” тартиби жорий қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эндиликда Фарғона, Марғилон, Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Термиз, Қарши, Гулистон, Наманган, Хива ва Навоий шаҳарлари, Андижон, Шаҳрисабз, Қоракўл туманларидаги Давлат хизматлари марказларида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун "сўнги мижозгача" узайтирилган иш тартиби жорий қилинган.

Ҳайдовчилар душанбадан жумагача соат 9:00дан кечгача ва шанба куни соат 09:00 дан 13:00гача миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизки, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси қуйидаги муддатларда янгисига билан мажбурий алмаштирилиши керак:

  • 2010 йилгача берилганлар –2022 йил 31 мартгача

  • 2010-2012 йилларда берилганлар - 2022 йил 30 июнгача

  • 2013-2015 йилларда берилганлар -2022 йил 30 сентябргача

  • 2015 йилдан кейин берилганлар –2022 йил 31 декабргача

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...