Загрузка
Загрузка
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пуллик йўллар қурилиши келгуси йилга қолдирилди
Жамият

Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пуллик йўллар қурилиши келгуси йилга қолдирилди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пуллик трассалар қурилишини бошлаш 2026 йилга қолдирилди. Дастлаб, ишлар 2025 йилда бошланиши режалаштирилган эди.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-2028 йилларга мўлжалланган Фискал стратегиясида айтилади.

Ҳар икки магистраль халқаро транспорт тармоғига қўшилиб, замонавий йўл инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг бир қисмига айланади. Асосий мақсадлар - ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, йўл вақтини қисқартириш ва авария ҳолатларини камайтириш. Лойиҳалар халқаро инвестицияларни жалб этган ҳолда ва давлат-хусусий шериклик шаклида амалга оширилмоқда.

Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ компания Тошкент - Андижон участкасига қизиқиш билдирган. 2025 йилда расмийлар тендер жараёнларини якунлаб, пудратчилар билан шартномалар имзолашни режалаштирмоқда. Худди шундай жараён Тошкент - Самарқанд йўналишида ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдан Андижонга пуллик йўл лойиҳасини амалга ошириш муддати 6 йил-у 3 ой экани, қурилишни 2031 йилда якунлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...