Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 500та электромобиллар келтирилади. Режага кўра, улар такси хизматига жалб қилинади

30 June 2020, 15:00 160 ... Жамият
Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 500та электромобиллар келтирилади. Режага  кўра, улар такси хизматига жалб қилинади

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 500та электромобиллар келтирилади. Пойтахт ҳокимлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, электромобиллар такси хизматига жалб қилинади.  

Ушбу экологик тоза ва арзон транспорт воситаси учун бир маротабалик қувватланиш 450 километрга етади. Агар буни пулга ўтказадиган бўлсак, унинг 1 километри 50-60 сўмга тушади.

Пойтахтга иккита турдаги автомобиллар - кроссовер ва седан олиб келинган. Моделига қараб уларнинг тахминий нархи 19 мингдан 25 минг долларгача ташкил қилади.

Автомобиллар BAIC Motor Corp. компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Фотосуратга кўра, седан – бу BAIC EU5 модели бўлиб, кроссовер эса SENOVA (Beiqi)EX200.

Эслатиб ўтиш жоизки, Қўқон эркин иқтисодий зонасида жойлашган "Шаффоф омадли саноат" корхонасида Хитой электромобилларининг яна бир турини йиғиш режалаштирилган. 30 миллион долларлик лойиҳа Хитойнинг Silk Road Company фирмаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Биринчи электрокар 2021 йилда конвейердан чиқиши кутилмоқда. Биринчи йилда икки мингта автомобиль ишлаб чиқарилади. Битта электромобилнинг нархи уч минг долларни ташкил қилади. Бир қувватланиш билан мазкур транспорт воситаси 150 километргача йўлни босиб ўтиши мумкин.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш