Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик ўн беш ёшли Ширин Абдуллаева Россиянинг “Сен супер” қўшиқлар танлови ярим финалига чиққан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ширин Абдуллаева Uma2rman гуруҳининг "Проститься" (“Видолашмоқ”) қўшиғини мароқ билан ижро этган. Унинг ижросидан ҳайратланган ҳакамлар ҳайъати аъзолари дарҳол яшил тугмачаларни босишган.
“Сиз чиройли суратга ўхшайсиз”, -дея таъкидлади Игорь Крутой.
15 ёшли Ширин Абдуллаева катта оилада туғилган бўлиб, унинг тўртта опаси бор ва қизнинг тан олишича, ота-онаси жуда ҳам ўғил исташган. Ширин нафақат зўр куйлайди, балки ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларини билади, яккакураш билан шуғулланади. У ўз истеъдодларини "Сен супер!" лойиҳаси саҳнасида намойиш этди.
Изоҳлар мавжуд емас