Загрузка
Загрузка
Тошкентлик талаба Ҳиндистонга учаётган йўловчига биринчи ёрдам кўрсатди
Жамият

Тошкентлик талаба Ҳиндистонга учаётган йўловчига биринчи ёрдам кўрсатди

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент тиббиёт университети талабаси Тошкент-Деҳли рейси давомида йўловчига шошилинч ёрдам кўрсатди. Бўлажак шифокор Ҳиндистонга самолёт қўнишидан олдин тахикардия белгилари бўлган аёлнинг аҳволини барқарорлаштиришга ёрдам берди.

29 июль куни Тошкентдан Деҳлига парвоз пайтида йўловчилардан бирининг аҳволи кескин ёмонлашди - аёл юрак уриши тезлашгани, хавотир ва ўзини ёмон ҳис қилишидан шикоят қила бошлади. Экипаж дарҳол бортдаги йўловчилардан ёрдам сўради.

Вазиятни Тошкент давлат тиббиёт университети Халқаро факультети талабаси, Ҳиндистон фуқароси Муҳаммад Анис назоратга олган. Махсус ускуналарсиз, фақат билим ва амалий кўникмаларга таяниб, у йўловчида тахикардия борлигини аниқлашга муваффақ бўлган. Уйқу артерияси соҳасини массаж қилиш орқали Анис унинг ҳолатини тезда барқарорлаштирди – аёлни ҳолати 10-15 сониядан сўнг яхшиланди.

Йўловчи Деҳли халқаро аэропортига етиб келгач, шифокорларга топширилди. Авиакомпания вакиллари талабага профессионаллиги ва ёрдам беришга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ҳиндистон Миллий тиббиёт комиссиясининг "қора рўйхати"га тушган Тошкент давлат тиббиёт университетининг Чирчиқ филиали расмий баёнот билан чиқиб, халқаро стандартларга жавоб бермаслиги ҳақидаги айбловларни рад этди ва Ҳиндистон расмийлари билан очиқ мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...