Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил бошига келиб Тошкент шаҳрида энг кўп банд аҳоли улгуржи ва чакана савдо соҳасида фаолият юритмоқда. Ушбу тармоқда 241,6 минг нафар киши иш билан таъминланган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, пойтахтда банд аҳоли сони бўйича кейинги ўринларда ишлаб чиқариш саноати ва қурилиш соҳалари жойлашган. Хусусан, ишлаб чиқариш саноатида 188,9 минг нафар, қурилиш тармоғида эса 161,2 минг нафар киши меҳнат қилмоқда.
Шунингдек, таълим соҳасида 139,4 минг нафар, давлат бошқаруви, мудофаа ва мажбурий ижтимоий таъминот тизимида 118,6 минг нафар аҳоли банд.
Ташиш ва сақлаш соҳасида 103,1 минг нафар, бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш соҳасида 96,2 минг нафар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида эса 79,1 минг нафар киши фаолият юритмоқда.
Статистикага кўра, яшаш ва овқатланиш хизматларида 77,1 минг нафар, профессионал, илмий ва техник фаолиятда 71,2 минг нафар, ахборот ва алоқа соҳасида 71,1 минг нафар аҳоли банд ҳисобланади.
Молиявий ва суғурта фаолиятида 43,5 минг нафар, бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматларда 33,1 минг нафар, кўчмас мулк билан операцияларда 31 минг нафар киши меҳнат қилмоқда.
Энг кам банд аҳоли электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш соҳаси ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида қайд этилган. Мазкур тармоқларда мос равишда 7,7 минг ва 5,8 минг нафар киши ишлайди.
Тошкентликлар энг кўп қандай иш билан шуғулланишади?
23
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

Изоҳлар мавжуд емас