Загрузка
Загрузка
Тошкентликлар ҳокимликдан “Абадий полк” юришини Биродарлик қабристонидан Хотира ва кадрлаш майдонигача давом эттиришни  сўрашмоқда
Жамият

Тошкентликлар ҳокимликдан “Абадий полк” юришини Биродарлик қабристонидан Хотира ва кадрлаш майдонигача давом эттиришни сўрашмоқда

421
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентлик фаоллар "Абадий полк" юришига рухсат бериш бўйича яна шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишган. Колоннанинг тахминий йўналиши Биродарлик қабристонидан Хотира ва кадрлаш майдонигача бўлиши мумкин. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.  

“Абадий полк” Тошкентда акцияси” гуруҳи ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзишича, 2020 йилда Ўзбекистонда Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга кенг кўламли тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Тантаналарни ташкил этиш учун ишчи гуруҳи тузилган.

6 март куни "Ватан" хайрия фонди томонидан ишчи гуруҳ раҳбари - Бош вазир А.Ариповга 9 май куни Тошкентда ўтказиладиган тадбирлар режасига миллий-ватанпарварлик юришини киритиш сўралиб, акциянинг батафсил лойиҳаси тақдим этилган.

Фаоллар юришни Биродарлик қабристонидан бошлашни ва Хотира ва қадрлаш майдонидаги абадий олов ёнида якунлашни таклиф қилмоқдалар. Колоннанинг ўтиши учун улар йўлнинг бир томонини тўсиб қўйишни сўрашмоқда. Йўналиш узунлиги 8,7 километрни ташкил этади. Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, колонна бу йўлни 1 соат ва 50 дақиқада босиб ўтади.

Юришни "Биргаликда енгилмасмиз - Вместе мы непобедимы!" шиори остида ўтказиш режалаштирилган.

Ташкилотчилар ўз мурожаатида Batafsil.uz ЯА. ахборот агентлиги томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, 5000дан ортиқ респондентларнинг 87 фоизи ушбу хотира тадбирида иштирок этиш истагини билдиришганини эслатишган. Ўтган йили юриш нафақат Тошкентда, балки Чирчиқ, Андижон ва Янгиерда ҳам бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, ҳар йили байрам иштирокчилари сони тобора ортиб бориб, Биродарлик қабристони ҳудуди бу учун торлик қилмоқда. Ташкилотчиларнинг ёзишича, 2018 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамларнинг кўпайиб кетишининг олдини олиш учун фаоллар ёрдамидан фойдаланишган.

Эслатиб ўтамизки, тошкентликлар ўтган йилларда ҳам худди шундай ташаббус билан чиқишган эди. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги юришни фақат шаҳар ичида, Биродарлик қабристон ҳудудини тарк этмаган ҳолда ўтказишга рухсат берган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+