Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг  514та маҳалласида ИИББ жамоат  назорати  пунктлари ташкил этилди
Жамият

Тошкентнинг 514та маҳалласида ИИББ жамоат назорати пунктлари ташкил этилди

604
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентнинг 11 та туманида жойлашган 514та маҳаллада ИИББ жамоат назорати пунктлари ташкил этилган.

Ушбу пунктларда фаолият юритиш учун маҳалла раиси, ҳудудий профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси, "Фидокор ёшлар" гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла фаолларидан ташкил топган гуруҳлар ташкил этилган.

Ҳуқуқ-тартибот идорасининг маълум қилишича: "Ҳар бир гуруҳнинг асосий вазифаси- карантин шароитида маҳалла аҳолисининг ўта зарур ҳолатларда: озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун фақат ниқоб таққан ҳолда кўчага чиқишларини назорат қилишдан иборат ".

Энг муҳими: жамоат назорат пунктлари аъзолари маҳаллий аҳоли томонидан карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш учун куну-тун кўча ва ҳовлиларни айланиб чиқиб, заруриятсиз кўчага чиқиш ўз соғлиғи, қариндошлари, дўстлари ва бошқа одамларнинг саломатлиги учун хавфли эканлигини тушунтириб чиқишади.

Эслатиб ўтамизки, 6 апрелдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида кўчада сабабсиз юриш 6,6 миллион сўмгача жарима билан жазоланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...