Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг айрим туманларида газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бунга совуқ об-ҳаво ва магистрал қувурлардаги босим айбдор бўлмоқда
Жамият

Тошкентнинг айрим туманларида газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бунга совуқ об-ҳаво ва магистрал қувурлардаги босим айбдор бўлмоқда

556
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Бир неча кундан буён пойтахт аҳолисининг газ танқисчилиги билан боғлиқ шикоятлари ижтимоий тармоқларни ларзага солмоқда. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Истеъмолчиларинг шикоят ва мурожаатларига кўра, кейинги беш кун ичида Тошкентда табиий газ босими кескин тушган. Хусусан, Сергели, Миробод, Яккасарой, Чилонзор, Учтепа ва Мирзо-Улуғбек туманлари аҳолиси газ танқислигидан азият чекишмоқда.

Табиий газни узатишда гас босимининг пастлиги ёки пойтахт хонадонларида унинг умуман йўқлигига магистрал тармоқларда босимнинг пастлиги сабаб бўлмоқда.

Электроэнергияда узилишлар кузатилиши баробариба фуқаролар томонидан газ ускуналари фаол ишлатилмоқда, хонадонларни иситиш учун табиий газда ишловчи мосламалардан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, “Ўзтрансгаз” назоратида бўлган магистрал тармоқларда сув конденсати ҳосил бўлиб, совуқ ҳавода яхлаган. Оқибатда қувурларнинг ўтказиш имкониятлари пасайган. Бунинг барчаси магистрал тармоқларнинг совуқларга тайёр эмаслигидан далолат бермоқда.

Бундай вазиятда газсиз қолган фуқаролар нима қилиши лозим? Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Ҳудудгазтаъминот”га мурожаат қилишни таклиф этишмоқда. Бу ташкилот маҳаллий газ тармоқлари билан шуғулланади.

Мухбиримиз умумий 1104 рақами орқали қўнғироқ қилганида, қарийб 15 дақиқа қутишга мажбур бўлган. “Ҳудудгазтаъминот” ходимларининг айтишича, вазиятни барқарорлаштириш учун компания томонидан барча зарурий тадбирлар амалга оширилмоқда. Ходимлар газ узатишни тиклаш ёки босимни ошириш учун хонадонлар ва газ тақсимлаш станцияларини бирма-бир айланиб чиқишмоқда.

Шундай бўлсада, тошкетликларнинггаз етказиб берилиши бўйича шикоятлари сони ижтимоий тармоқларда камаймаяпти. Афсуски, ушбу соҳага масъул бўлган бирорта тузилма - Энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтегаз", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" муаммо юзасидан расмий изоҳ берганича йўқ. Балким улар муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутаётгандир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...