Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Чилонзор тумани Қатортол кўчасидаги газ зулфинини алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 7 октябрь куни соат 10:00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги бир қатор ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Ахборотга кўра, газ узилиши жами 16 208 та хонадон ҳамда 350 дан ортиқ улгуржи ва саноат истеъмолчиларини қамраб олади.
Узилиш кузатиладиган манзиллар қўйидагилар:
-
Учтепа тумани: "Саккокий", "Хуршид", "Зульфизар", "Ўткир", "Кўркамобод", "Ўрикзор", "Кўксарой", "Шафтолизор", "Истироҳат", "Бекобод", "Учтепа", "Фозилтапа", "Зарафшон", "Қозигузар", "Диёробод", "Катта Қаъни", "Алсоғуний" ва "Янгийўл" кўчалари (5 400 та ҳовли, 42 та кўп қаватли уйдаги 3 200 та хонадон, 100 та улгуржи истеъмолчи);
-
Чилонзор тумани: "Бешқўрғон", "Бектўпи", "Баҳористон", "Гулистон" ва "Шарқ тонги" МФЙлари (1 470 та ҳовли, 84 та кўп қаватли уйдаги 4 720 та хонадон, 150 та улгуржи ва 32 та саноат зонаси истеъмолчиси);
-
Янгиҳаёт тумани: "Чоштепа" МФЙ (750 та хонадон ва 18 та улгуржи истеъмолчи);
-
Сергели тумани: "Чоштепа" МФЙ (620 та ҳовли, 2 та кўп қаватли уйдаги 48 та хонадон, 20 та улгуржи истеъмолчи);
-
Шайхонтоҳур тумани: 13 та улгуржи истеъмолчи.
Шунингдек, ҳудуддаги 20 та йирик саноат ва тижорат объектида, жумладан 18-автопарк АГТКС, "Буюк Борий" ва "Нур" АГНКСлари, "Ўриқзор" 1-сон АГТКС, "Виола" иссиқлик маркази, "Ройсон" МЧЖ ва Қатортол кўчасидаги "ГУПНПО Патрон" заводида ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланишини маълум қилиб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар мавжуд емас