Тошкентнинг бир-биридан узоқ иккита жойини улайдиган тез юрар автобус йўлга қўйилади
Жамият

Тошкентнинг бир-биридан узоқ иккита жойини улайдиган тез юрар автобус йўлга қўйилади

620

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахт транспорт бошқармаси маълумотларига ҳавол қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентнинг   бир-биридан узоқ жойлашган иккита   жойини улайдиган тез юрар автобус йўлга қўйилади.

Автобус "Чилонзор буюм савдо мажмуаси" (Иппором) - "Уч қаҳрамон бозори" (Юнусобод)" йўналишида қатнайди.

Йўналиш узунлиги 20.5 километрни ташкил қилиб, автобуслар 20-25 дақиқа оралиғида қатнайди. Бошланғич ва якуний бекат орасидаги сафар вақти 50 дақиқа атрофида бўлади.

Йўл ҳақи 3 минг сўм бўлади. Ҳозирча Транспорт бошқармаси йўналишга қандай сиғимдаги автобуслар хизмат кўрсатиши ва автобуслар қачон ишлай бошлаши ҳақида маълумот бермаган.

вфывф123tled-1.jpg

Эслатиб ўтамизки, “Тошшаҳартрансхизмат” ва Ирландиянинг AARC консалтинг компанияси пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда. Ушбу ҳужжатнинг асосий тезисларидан бири шундаки, компаниянинг қарзлари ўсишда давом этмоқда, бунинг асосий сабаби эса йўл ҳаққининг арзонлигидир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...