Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 7 ноябр куни, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида айрим ҳудудида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Хусусан, тумандаги "Заковат" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинча узиб қўйилган.
Таъмир ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади. "Худудгаз Пойтахт" ГТФ матбуот хизмати истеъмолчилардан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Изоҳлар мавжуд емас