Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари сабабли 8 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача айрим аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз пойтахт" матбуот хизмати хабар берди.
Газ таъминоти "Посира" ва "Минор" маҳаллаларидаги қувурларни хавфсиз жойга кўчириш ишлари туфайли чекланади.
Хусусан, "Посира" ҳудудида:
-
"Обод" маҳалласидаги 150 та хонадон;
-
Микрорайон кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги 515 та хонадон.
"Минор" ҳудудида эса:
-
Марказ-6 даҳасидаги "Қозоғистон" турар жой мажмуасининг 520 та хонадони;
-
Мирзо Улуғбек маҳалласи КХАЙ кўчасидаги 63-уйдаги 30 та хонадон;
-
"Матонат" маҳалласи Марказ-6 даҳасидаги Murad Building кўп қаватли уйидаги 140 та хонадон;
-
"Буюк Турон" маҳалласидаги "Муҳташам" турар жой мажмуасининг 520 та хонадонида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, "Посира" маҳалласи ҳудудидаги "AGNKS EDEM", "Болалар уйи", "AGNKS Dream Gaz", "AGNKS TRIUMPH ORIENTIR" ҳамд 35 та улгуржи истеъмолчида ҳам газ таъминотида узилиш бўлади.
"Минор" маҳалласида эса Uzbat, "Ўз Оман бизнес маркази", "Сахара бизнес маркази", Журналистика университети, Paul ресторани ва ҳудуддаги яна 18 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Таъминот ишлар якунланганидан сўнг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда истеъмолчиларга газ босқичма-босқич қайта берилади.
Газ таъминотидаги вақтинчалик узилишлар қувурларни хавфсиз жойга кўчириш ишлари билан боғлиқ.

Изоҳлар мавжуд емас