Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг бир туманида вақтинча газ таъминоти ўчирилади
Жамият

Тошкентнинг бир туманида вақтинча газ таъминоти ўчирилади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги айрим аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бунга "Чортоқ" маҳалласи ҳудудида жойлашган маънан эскирган газ тақсимлаш пунктларини янгилаш ва таъмирлаш ишлари сабаб бўлмоқда. Чеклов соат 10:00 дан 17:00 гача амал қилади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали хабарига кўра, "Янгиҳаётумангаз" бўлими томонидан Чортоқ 3-тор кўчасидаги 2 дона эскирган РДБК-1,25 русумли газ тақсимлаш пункти ўрнига янги РДУК-50 русумли қурилмалар ва фильтрлар ўрнатилмоқда.

Шу сабабли, "Чортоқ" маҳаллаининг Чортоқ ва Наврўз кўчаларида жойлашган 180 та ерли хонадон ҳамда ҳудуддаги 5 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотидан вақтинча узилади. Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ етказиб бериш босқичма-босқич қайта тикланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...